Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли  вилоят кўз касалликлари шифохонаси учун вилоят ҳокими З.Рузиев ташаббуси билан 1 млрд 100 млн сўм моддий техник базасини ривожлантириш учун ажратилган бўлиб томография, фако эмулсификатор  ва лазер аппаратлари сотиб олиш режалаштирилган. Бугун томография ҳиндистонлик ҳамкорлар томонидан келиб ўрнатилди ва беморларга биринчи асосланган томографик ташхис қуйилди.

Давлат тиббиёт муассасалари ичида  мазкур томография аппарати фақат Тошкент шаҳрида ва Қашқадарё вилоятида мавжуд, бу ўз ўрнида беморларни тўлиқ текширувдан ўтказади ва асосли ташхислайди, айниқса кўз касалликлари буйича ногиронлик гуруҳларига чиқишда асосли ташхис қуяди, чунки кўз тубини тўлиқ кўрсатиб беради

Вилоят ҳокимлиги  ахборот хизмати

02-08-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея