Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиевнинг барча туман, шаҳар ва чекка қишлоқларида ўтказаётган сайёр қабули Кўкдала ҳудудини ҳам четлаб ўтмади.

Ҳудуд аҳолиси, ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этган сайёр қабулда аҳолининг муаммо ва ташвишлари тингланди, уларни бартараф этиш чоралари шу жойнинг ўзида кўрилиб, ҳал этилди.

- Бугун чирой очиб бораётган Кўкдала чўлининг сири одамларининг меҳнаткашлигида, - дейди маҳалла оқсақолларидан бири. – “Меҳнат қилган қадр топади”, деганлари рост экан. Бунинг исботи сифатида вилоят ҳокими яна Кўкдаламизга 300 миллион сўм маблағ ажратди.

Маълумот ўрнида, ўтган йили ҳудуднинг ташқи ва ички серқатнов йўлларини таъмирлашга ҳам 700 миллион сўм сарфланган эди.

- Деҳқончиликда “Чироқчи тажрибаси”ни бошлаб берган кўкдалалик миришкорлар бу йил ҳам эртачи тарвуз-қовундан ташқари бодринг, булғор қалампири ва бошқа сабзавот маҳсулотларини ҳам бозорларга биринчи бўлиб олиб чиқишди, - дейди вилоят ҳокими. – Бугунги сайёр қабулда кекса авлод вакилларининг мурожаати асосида ажратилган маблағ ҳудуднинг ички йўлларини таъмирлаш ва мактаб ўқувчиларига қўлайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлакларини қуриш ишларига сарфланади.

Сайёр қабул кунлари билан вилоят ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали (https://t.me/qashqadaryopress) орқали хабардор бўлиб боришингиз мумкин.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

Мурод Комилов олган суратлар.

 

 

17-08-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея