Хивага уюштирилган сафар эсда қоларли бўлди

Хивага уюштирилган сафар эсда қоларли бўлди

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида вилоятимиздаги турли ташкилотларда меҳнат қилаётган 100 нафар ишчи-ходим ва уларнинг оила аъзолари учун Хоразм вилоятига саёҳат уюштиришди.

Курраи заминнинг энг кўҳна шаҳарларидан бири, ҳозирги кунга қадар бутунлигича сақланиб қолган ягона нодир обида - шаҳар - Хивага уюштирилган сафар ҳам эсда қоларли бўлди.

- Ёшим саксонга яқинлашган бўлса-да, ушбу қўҳна шаҳарга биринчи бор ташриф буюришим, - дейди  Исмат бобо Бозоров. -   Очиқ осмон остидаги бу музей-шаҳардаги узоқ ўтмиш, асрлар оша бус-бутун бизгача етиб келган “Ичан-қалъа” нафақат қашқадарёликларниб балки дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган минглаб сайёҳларни ҳайратга солмоқда.

Бундай саёҳатларни йил давомида республикамизнинг Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига ҳам уюштириш режалаштирилган.

С.АЛЛАЁРОВА

 qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

 

 

  • Телефон: (71) 200-55-05, (75) 221-07-60

  • Почта индекси: 180100

  • Факс: (75) 221-13-40

  • Электрон почта: info@qashqadaryo.uz

  • Манзил: Қашқадарё вилояти,
    Қарши шаҳри, Мустақиллик майдони,1

  • Яқин жамоат транспорт тўхташ жойлари Миллий банк ва Мустақиллик майдони бекати автомашрут: 1,4,5,7,10,18,20,22,23,27,37,44,462,11,21,37,33