Жаҳонда юқори нуфузга эга компаниялардан “POOYA POLYMER TEHRAN” компанияси директори жаноб Камрон Ғаний бошчилигида делегация вилоятимизга меҳмон бўлиб, вилоятда инвестициявий фаолият юритишга жиддий қизиқиш билдирган .

Дастлаб ташриф давомида Ғузор тумани хокимлигида туман хокими С. Бабакулов инвесторлар билан бизнес учрашув ўтказиб, туманнинг инвестицион потенциали билан таништирди ҳамда икки томон тарафидан инвестицион таклифлар ўрганиб чиқилди.

Шундан сўнг хорижий компания вакиллари вилоят ҳокими Зафар Рўзиев қабулида бўлишди. Учрашув чоғида томонлар манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Бугун юртимизда чет эл сармоядорлари учун қулай шароитлар яратиб берилгани алоҳида таъкидланди.

Музокаралар давомида эронлик инвестор билан Ғузор  туманида шу йилнинг июнь ойида "POOYA POLYMER TEHRAN" компанияси билан қўшма корхона  очишга келишиб олинди.

                                                           Вилоят  ҳокимлиги  ахборот  хизмати

12-04-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея