Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлиги, вилоят давлат хавфсизлик ҳизмати бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, шунингдек бир нечта мутасадди ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан аҳолини, айниқса ёшларни турли ёт ғоялардан асраш,  халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Биз буюк юрт фарзандлари – терроризм, экстремизм ва миссионерликка қаршимиз” шиори остида нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича, ўқувчи ёшлар  ўртасида сузиш спорт тури, стол тенниси ҳамда спринт (эстафета) мусобақалари, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида армрестлинг ва кураш спорти турлари бўйича мусобақалар, шунингдек, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва ходимлари, уларнинг фарзандлари ўртасида “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласимиз” шиори остида оилавий эстафета  мусобақаси ҳамда тиббиёт ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ва ёшлар ўртасида марафон югуриш мусобақалари кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Маматқулов берган маълумоти кўра, “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласимиз” шиори остида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва ходимлари, уларнинг фарзандлари ўртасида қизғин ўтган мусобақада Шаҳрисабз тумани жамоаси 1-ўрин, Китоб тумани жамоаси 2-ўрин ва Чироқчи тумани жамоаси  3-ўринни қўлга киритди.

Мазкур мусобақаларда 10000 (шундан 3000 нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил этди) нафарга яқин турли ёшдаги аҳоли қатламлари иштирок этишди ва спортда ҳам ўз иқтидорларини намоён қилишдилар.

Қизғин вазиятларга бой бўлган мусобақалар якунига кўра ғолиблик ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар махсус диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди ва вилоят санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

                                                                                              Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

19-09-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея