2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш  тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш  тизимини концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг бандларини  ижросини таъминлаш мақсадида, марказнинг 2019 йилга тузилган  чора-тадбирлар режасига асосан  хафтанинг ҳар чоршанба, шанба кунлари марказ  туманларининг  узоқ, чегара зоналари бўлган туманларга ихтисослашган тиббий ёрдамни ташкиллаштириш ва оғир беморларни консультация қилиш мақсадида,  тор доирадаги мутахассислари томонидан бугунги  кунгача  Миришкор, Яккабоғ, Косон, Муборак, Нишон туманларининг узоқ, чегара ҳудудларида ихтисослашган тиббий ёрдам ва профилактик тиббий кўрик ташкил этилган.

Бугун 2019 йил 27 апрель куни 2019 йилга тузилган чора-тадбирларни ижросини таъминлаш мақсадида Қамаши тумани Қоратепа ҳудудида тиббий профилактик кўрик ташкил  этилиб, марказ  тор доирадаги мутахассислари билан биргаликда УТТ, ЭКГ, лаборатория текширувлари ҳам ташкил этилди. Тиббий профилактик кўригида 254 тадан зиёд бемор кўрилиб, улар ҳар бири 20 та турдаги мутахассислари томонидан тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтказилган фуқаролардан 192 тасида  касалликлар аниқланиб, 2 та беморга Республика клиникаларида, 18та беморга вилоят марказларида, 37 та беморга  туман шифохонасида, қолган беморларга эса амбулатория шаротида даволаниш тавсия этилди.

Марказда йил давомида 18 000 нафардан ортиқ бемор даволанади. Аммо барча беморлар ҳам марказнинг ўзида даволаниш имкониятига эга эмаслиги боис ҳам шифокорлар гуруҳи вилоятнинг узоқ ва чегара зоналаридаги туманларда бўлиб, аҳолининг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини қондиради. Бунинг учун эса шифокорлар гуруҳига 1 дона 14 кишилик Golden Dragon русумли микроавтобус ва марказнинг бюджетдан ташқари пуллик тиббий хизмати ҳисобидан Gentra автомобили харид қилинди. Маълум бўлишича, марказ маблағлари эвазига харид қилинган Gentra Президент виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни жойига бориб ўрганувчи ходимларга хизмат кўрсатади.

                                                     Вилоят  ҳокимлиги  ахборот  хизмати

 

30-04-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея