Танқидий руҳда кечган йиғилишда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш, самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишда биз сизга таянамиз, Чироқчининг интеллектуал салоҳияти жуда юқори. Лекин бу салоҳиятдан ҳали унумли фойдалана олмаяпмиз. Бугун ушбу масалаларда ўзаро фикрлашиб олсак мақсадга мувофиқ бўларди”, деди вилоят ҳокими.

Йиғилиш аввалида вилоят раҳбари ўз жамоасини - сектор раҳбарлари ҳамда бошқарув аппарати ходимларини зиёлиларга таништирди.

Зиёлилар билан учрашувда вилоят ҳокими қатъият билан "Чироқчининг ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодлари бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс тарихи бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажаги ҳам албатта бўлади", дея таъкидлади.

Биргина жорий йилнинг ўзида чироқчилик ёшлар дунё саҳнида Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, юртга медаллар шодаси билан қайтишди. Албатта, уларнинг ютуғи замирида устозлар меҳнати мужассам.

 

Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

09-11-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея