Бу борада Қашқадарёда ҳам вилоят ҳокимлиги, Ёшлар масалалари бўйича ва қатор масъул ташкилотлар ҳамкорлигида улар бандлигини таъминлашга оид амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, "Ёшлар маркази"да ўтказилган навбатдаги тадбирда "Ёшлар дафтари"да турувчи келажагимиз эрталарига ҳайдовчилик курси ва сафарбарлик чақируви резерви (ҳарбий хизмат) тўловлари учун пул маблағлари сертификатлари топширилди.

Хусусан, вилоят бўйича жами 335 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви тўлов маблағларини қоплаш мақсадида 1 миллиард 935 миллион 851 минг сўм, худди шундай 314 нафар ёшларнинг эса ҳайдовчилик курсларига 376 миллион 800 минг сўм миқдоридаги маблағлар тўлаб берилди.

Бунда сафарбарлик чақируви резерви учун ҳар бир ёшга 5 миллион 778 минг 660 сўмдан, ҳайдовчилик курси учун эса 1 миллион 200 минг сўмдан пул маблағлари ажратилди.

06-07-2022 | Ижтимоий | 204
Фото галерея