Президентимиз қарорига мувофиқ, 2023 йилги Наврўз умумхалқ байрами “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кўтаринки руҳ ва юксак савияда нишонланиши белгиланди.

Шу муносабат билан, вилоятимиз масъуллари воҳа аҳлига кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида халқ сайлларида таниқли хонандалар ва хажвчиларнинг чиқишлари, миллий таомлар, миллий либослар, тақинчоқлар ва бошқа байрамона кўргазмалар, дорбозлар намойиши ҳамда миллий ўйинлар мусобақаларини режалаштирмоқда.

Тадбирлар режа-график асосида 15 март санасидан туман ва шаҳарларимизда бошланса, Қарши шаҳрида ўтказиладиган халқ сайллари жорий йилнинг 19 март куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

02-03-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея