Қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ кадастр хатловидан ўтказиш ишлари илк бор вилоятимизда бошланган эди.

Шу боис, Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва унинг филиаллари томонидан Қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу ер майдонларининг электрон хариталарини яратиш ишлари давом этмоқда.

2023 йил 9 февраль ҳолатида кадастр идорлари томонидан икки миллион гектардан зиёд қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ҳисобга олиниб, 1 миллион 800 минг гектардан зиёди давлат рўйхатидан ўтказилган ва уларнинг электрон хариталари яратилди.

Ҳозирги кунда ҳам вилоятда қишлоқ хўжалиги тоифасидаги фермер хўжаликлари, ипакчилик ва жунчилик саноат ерлари, бошқа корхона ташкилот ерлари, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги ерлари, шахсий томорқа ерлари, ижара ҳуқуқи ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган деҳқон хўжалиги ерлари, фуқароларга берилган чорвачилик боғдорчилик, иссиқхона, сабзавот ерларини ҳисобга олиш ва уларни УЗКАД тизимига тушириш ишлари давом этмоқда.

Маълумот учунҚашқадарё вилоятида 2 миллион 850 минг гектардан зиёд ер майдонлари мавжуд бўлиб, шундан 2 330,949 гектари қишлоқ хўжалиги тоифасидаги ерлардир.

14-02-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея