“Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари”даги қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш (ШНҚ 3.01.04-19) қоидаларининг 4.3 бандида “Идоравий мансублигидан қатъий назар, бюджет маблағлари ҳисобидан (шу жумладан ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобидан) қурилган турар жой бинолари, ётоқхоналар, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари бинолари, шунингдек турар жой фуқаролик мақсадлари учун мўлжалланган барча объектлар (4.1 ва 4.2-бандларда кўрсатилган объектлардан ташқари) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари   тайинлаган Давлат қабул ҳайъатлари томонидан фойдаланишга қабул қилинади” деб,  ҳамда  4.6-бандида “Турар жой-фуқаролик мақсадлари учун мўлжалланган объектларни фойдаланишга қабул қилишда Давлат қабул ҳайъатлари таркибига: хокимлик, буюртмачи (қурилиш эгаси), фойдаланиладиган ташкилот, бош пудратчи хокимият, бош лойиҳачи, туман (шаҳар) қурилиш бўлими, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, санитария-эпидимиология осойишталиги маркази, давлат ёнғин назорати органи, буюртмачи (қурилиш эгаси) касаба уюшмаси ёки тегишли касаба уюшма кенгашининг вакиллари киритилади” деб белгиланган.

Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022 йил 29 июлдаги 49-4-0-Ф/22 сонли Фармойишида юқоридаги қоидалар асосида янгидан қурилаётган, реконсрукция қилинаётган ва капитал таъмирланаётган умумтаълим мактаблари, ижод мактаби, мусиқа мактаби, мактабгача таълим муассасаси ҳамда соғлиқни сақлаш иншоотларни фойдаланишга топшириш бўйича вилоят қабул комиссияси таркиби шакллантирилган.

Юқоридаги фармоннинг 2-иловасида комиссия таркибида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси киритилганлигини  маълум қиламиз.

06-03-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея