Президентимизнинг топшириқлари билан бутун республикамиз бўйлаб Cоғлиқни сақлаш тизимидаги “103” хизматида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун Қарши шаҳрида “Volkswagen Caddy” тез ёрдам автомобилларининг 22 донадан иборат навбатдаги партияси воҳамиз туманларидаги тез ёрдам хизматларига вилоят ҳокими ва кенг жамоатчилик иштирокида тантанали равишда тақдим этилди.

Ушбу русимдаги тез тиббий ёрдам машиналари тизимда ишлаётган тез тиббий ёрдам ходимлари ишини янада осонлаштиради ҳамда чақириқларни белгиланган вақтда амалга ошириш имконини яратиш орқали инсонлар саломатлигига ўз вақтида эътибор қаратишга замин яратади.

Маълумот учун, вилоятимиз тез ёрдам хизмати тизимида кўплаб қулайликларга эга бўлган бундай русумдаги замонавий автомашиналар сони 32 тага етди.

11-03-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея