Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижасида Ғузор туманида жойлашган “Ҳамро” МЧЖ раҳбари Ф.Муянов аҳолига имтиёзли нархда берилиши керак бўлган суюлтирилган газ маҳсулотини талон-тарож қилганлиги маълум бўлди. Текширувлар давомида мазкур МЧЖга қарашли маиший газ баллонларни тўлдириш шахобчасидан унга яқин ҳудудда жойлашган Ф.Муяновнинг автомобилларга газ қуйиш хусусий шаҳобчасига яширин тарзда қувур ўтказилганлиги ошкор бўлди.

Шунингдек, ушбу шахобчадан “Зил” автомашинасида газ маҳсулоти олиб чиқилиб, Қарши шаҳар, “Човқай” маҳалласида жойлашган “Автоҳамкор” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шахобчасига сотиш учун етказиб берилаётганлиги ҳам аниқланди.

Ҳозирда юқорида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аҳрор СОДИҚОВ, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

13-09-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея