Яратилган моддий – маънавий бойликларни асраш, уларни ёнғин ва бошқа фақулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳам шу куннинг энг муҳим долзарб вазифаларидан бирига айланиб қолган. Халқ хўжалигидаги барча ютуқларни асраш ва уни кўпайтиришга ҳисса қўшиш ҳар бир ташкилот ва идора меҳнат жамоасининг, ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак.

Шундай экан, ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига амал қилиш билан бирга  давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан кўрсатилган камчиликларни ўз вақтида  бартараф этишга барчамиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз лозим.

Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ана шу қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатларга таянган ҳолда мунтазам равишда гўзал Қарши шаҳримиздаги моддий бойликларни, аҳоли турар жойларини ёнғин ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза этиш мақсадида турли тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Шулар қаторида, жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабригача республика ҳудудида “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” тадбирининг ўтказилиши ҳам ана шу хайрли ва савобли ишларнинг биридир.

Шу муносабат билан, Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари “Билайн” алоқа компанияси Қарши шаҳар филиалининг 25 нафар ишчи-хизматчилари ўртасида ёнғин ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш яъни фавқулодда вазиятлар руй берганда зудлик билан 101 ёки 1050 рақамига мурожаат этиш ҳамда турмушда ис газидан заҳарланиш ҳолатларини сақланиш сингари қатор долзарб вазифаларнинг бажарилиши йўлида масъуллиги тушунтирилди.

Тадбир якунида, ишчи-хизматчилар ўртасида ёнғин ва фавқулодда вазиятларга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш мақсадида шартли ёнғин ҳосил қилиниб, уни бартараф қилиш тартиблари амалий тарзда кўрсатиб берилди.

Қашқадарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати

22-11-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея