Юртбошимизнинг “Инсон қадри” учун олиб бораётган ҳар бир ислоҳотлари натижасида фуқароларимизнинг фаровон ҳаётда яшашлари таъминланмоқда. Биргина ўтган йил мобайнида “Маҳаллабай ишлаш” тизими орқали 8 минг нафардан ортиқ ишсизларга 18 млрд. сўмдан ортиқ субсидиялар ҳамда 32 мингга яқин фуқароларимизга 765 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Бу борада ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда жами 95 639 та хонадонга ёрдам кўрсатилган бўлиб, 1 ойда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар ўрганилди. Хонадонларнинг аҳоли жон бошига дастлабки даромади ўртача 508 минг сўмдан тўғри келган. Йил якуни билан эса ўртача 942 минг сўмдан тўғри келди. Ушбу хонадонларда аҳоли жон бошига даромадлари ўртача 185 фоизга ўсишга эришилди.
Воҳамиз хотин-қизларига навбатдаги тикув машиналари ва бошқа турдаги техникалар топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этди.
Янгиликлар
16-03-2023
Xotin-qizlar bandligi taʼminlanmoqda06-03-2023
Rasmiy bayonot06-03-2023
Rasmiy xabar