Имтиёзлар

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида фаолият бошлаш учун қўланма ва имтиёзлар:

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида (ЁСТЗ) “FURSAT” лойиҳаси. ЁСТЗ бўйича “FURSAT” лойиҳаси ташкил этилган (fursatloyiha.uz) бўлиб, унда 3 та йўналиш мавжуд.

  1. Бизнес-режа қилиш
  2. Ер олиш (Бино-иншоот)
  3. Кредит олиш.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида фаолият бошлаш учун қўланма:

1) Бизнес-режа қилиш

Ёш тадбиркор томонидан www.fursatloyiha.uz орқали бизнес-режа тайёрлаш ёки мавжуд бизнес-режани мукаммаллаштириш учун ариза юборилади. “Лойиҳалар фабрикаси” аризани ўрганиб, ёш тадбиркор билан гаплашади ва бизнес-режани тайёрлаб ёш тадбиркорга топширади. (бепул)

2)  Ер олиш (Бино-иншоот)

 Ёш тадбиркор томонидан www.fursatloyiha.uz орқали ЁСТЗдан ер олиш (Бино-иншоот) учун ариза юборилади. Аризага бизнес-режа илова қилинади.

Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи аризани ўрганиб чиқиб, ижобий ёки рад этиш бўйича хулоса беради.

Ижобий хулоса берилганда, ишчи гуруҳ хулосани:

-ер майдони бўйича кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига беради. Кадастр бўлими хулоса параметрлари асосида ер майдонини аукцион савдоларига чиқаради.

бино-иншоот бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига беради. Давлат активларини бошқариш агентлиги бино-иншоотни сотиш ёки ижарага бериш бўйича хулоса параметрлари асосида аукцион савдолари гачиқаради.

Ёш тадбиркор ЁСТЗга кирмаган ҳудуддан ер майдонлари сотиб олиши мумкин. Бунинг учун кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига тўғридан-тўғри мурожаат қилади (ариза беради). Кадастр бўлими тадбиркор мурожаати асосида ер майдонини аукцион савдоларига чиқаради.

3). Кредит олиш

 Ёш тадбиркор томонидан www.fursatloyiha.uz орқали кредит олиш учун ариза юборилади. Аризага бизнес-режа ва лойиҳа жойлашган жойи хужжатлари (ҳоким қарори, аукцион баёни ёки кадастр хужжати) илова қилинади.

Ариза масъул банк томонидан кўриб чиқилади, ёш тадбиркордан банк регламенти бўйича қўшимча ҳужжатлар зарур бўлганда сўралади.

Масъул банк барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ижобий қабул қилади ёки асослантирилган рад жавобини беради.

Маъқулланган инвестиция лойиҳалари бўйича масъул банк Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига буюртманома беради.

Вазирликда маъқулланган лойиҳалар бўйича маблағлар банк талабномасига асосан ажратилади.

FURSAT” лойиҳасида кредитлар бўйича имтиёзлар

Кредитлар 18-30 ёшдаги барча ёш тадбиркорларга берилиши мумкин. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (ЁСТЗ)да бўлмаган ёшларга ҳам берилади. (ПҚ-5088, ВМК-294 асосида)

Кредитлар бир ёш тадбиркорлик субъекти учун 100 минг АҚШ доллари миқдоригача (миллий валютада йиллик 14 фоиз, хорижий валютада эса йиллик 3 фоиз миқдорида) 7 йилгача муддат билан ажратилади.

Бунда, лойиҳа ЁСТЗда амалга оширилганда қуйидаги кафиллик берилади:

50 %, бироқ 500 млн сўмгача, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси;

50 %, бироқ 500 млн сўмгача, йиллик 2 фоиз ставкасида, устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган суғурта ташкилотлари суғурта полисини тақдим этади.

ЁСТЗда бўлмаган инвестиция лойиҳалари бўйича кафиллик масъул банк регламенти бўйича амалга оширилади.

Yangilandi: 2023-07-10